Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик халқимизга хос одат

Хўжайли 2-сонли политехникумида ўқувчи ёшлар ўртасида дўстлик, ўзаро ҳурмат ва маданий хилма-хилликни янада мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни тарғиб қилиш мақсадида “Янги Ўзбекистон – бағрикенг юрт» номли миллатлараро тотувлик ва дўстлик фестивали ташкил этилди.

Сўзга чиққанлар ҳозирги глобаллашув даврида миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, дўстлик муносабатлари жамиятимиз ва давлатимизнинг ҳар томонлама ривожланишида муҳим аҳамиятга эга йўналишлардан бири эканини таъкидлади.

Тадбир моҳир ҳунарманд, ҳунарманд ва спортчи ёшларнинг кўргазмаси билан бошланган бўлса, истеъдодли ўқувчи ёшлар ижросидаги концерт дастури байрам иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.

Байрам иштирокчилари ва ёшлар биргаликда турли миллат вакилларининг жўшқин қўшиқларига рақс-томошалар ижро этиб, фестивалнинг юқори савияда ўтишига ҳисса қўшди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan